

"Қизил иблислар" 23 ёшли франциялик ўйинчини мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида ўз таркибига қўшиб олишмоқчи.
Исса Диопга "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари рақобатлашмоқда.
Хабар қилинишича, "Вест Хэм" ўйинчи учун 40 миллион фунтдан кўп маблағ таклиф қилишсагина, Диопни сотиш ҳақида ўйлаб кўришади.
Эслатиб ўтамиз, Диоп жорий мавсум АПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушди.



