

The Telegraph нашрининг ёзишича, биринчи вариант – "Олд Траффорд"ни бузиб, янги арена қуриш. Агар шундай бўладиган бўлса, "қизил иблислар" раҳбарияти 90 000 ўринли стадион қуришни режалаштирмоқда.
Иккинчи вариант – трибуналардан бирини кенгайтириш. Навбатдаги ечим сифатида барча секторларни реконструкция қилиш келтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Олд Траффорд" 1910 йил февраль ойида очилган. Деярли 76 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.



