

"Қизил иблислар" 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди ва 2018/19 мавсумни 6-ўринда якунлашди.
Учрашув якунланганидан сўнг футболчи трибунадаги мухлисларга яқин келиб, елкасини қисиб қўйди ва бош бармоғини кўрсатди, ишқибозлар эса жавоб тариқасида уни ҳақорат қилишди.
Айни дамда Погба "Манчестер Юнайтед"да қолиши номаълум. Олдинроқ, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "қаймоқранглилар" ярим ҳимоя чизиғини франциялик футболчи билан кучайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.



