

Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, манкунианлар 21 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича таклифни ҳозирдан тайёрламоқда.
Вандерсон "Монако"да 2022 йилнинг январидан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у жамоа сафида барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.



