UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Карикатура: Футболчилар ва мураббийлар ҳам шифокорларни қўллаб-қувватлашмоқда  1 17:35Тарихда бугун: "Бейжинг" билан Тошкентда меҳмон бўлган Кримец, ёш Қосимов ҳамда Эрон гранди билан тенгма-тенг ўйнаган "Насаф"  3 17:26#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: 2006 йил воқеалари. Ўйинни беришни сўраган мураббий, тўй ўрнига футбол ва салом техника асри!  7 17:25Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалди  5 17:12Роналду ва Месси ўртасида барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси борасида сўровнома ўтказилди  12 17:01Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди  24 16:34Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 16:10Коронавирус сабаб "Ювентус" акциялари 21%га, МЮники эса 11%га тушди  6 15:44"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 15:20Микел Хонданинг жамоадошига айланиши мумкин  0 14:57Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:43Бахтиёр Зайнутдинов: "Шомуродов билан "Ростов"га келишим биланоқ чиқишиб кетганмиз"  9 14:20Ойбек Рустамов: “Барча футбол мухлисларини уйда қолишга чақираман”  7 14:17Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан"  0 14:00Бир ўйин тарихи. Сидоровнинг ғалаба тўпи, қорли майдон, икки хил формада ўйнаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси  3

Адам Лаллананинг баҳс сўнггида урган голи "Ливерпуль"ни МЮ билан ўйинда мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Адам Лаллананинг баҳс сўнггида урган голи "Ливерпуль"ни МЮ билан ўйинда мағлубиятдан қутқариб қолди

Англия Премьер-лигаси 9-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Ҳакам ёрдамчилари: Ли Беттс, Константинос Хатцидакис

Захира ҳаками: Жонатан Мосс

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 1:1

Гол: Маркус Рэшфорд (36) - Адам Лаллана (85)

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Эшли Янг, Эрон Ван-Биссака, Линделёф, Маркос Рохо, Дэниэл Жеймс, Скотт Мактомини, Андреас Перейра, Фред, Харри Магуайр, Маркус Рэшфорд

"Ливерпуль": Алиссон Бекер, Эндрю Робертсон, Трент Александер-Арнолд, Виржил ван Дейк, Жоэль Матип, Фабиньо, Жоржиньо Вейналдум, Жордан Хендерсон, Садио Мане, Дивок Ориги, Роберто Фирмино

Манчестер Юнайтед

Маркус Рашфорд - 36'

Премьер-лига . 9-тур

20/10/2019, 21:30

1
:
1
Тугади

Ливерпуль

Адам Лаллана - 85'

Стадион: Old Trafford, 73737 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
36'  Маркус Рашфорд
36'  Дэниел Джеймс
84'  Маркус Рашфорд (Антони Мартьяль)
90'  Андреас Перейра (Брэндон Уильямс)
44'  Садио Мане
60'  Дивок Ориги (Алекс Окслейд-Чемберлен)
70'  Фабиньо
71'  Джордан Хендерсон (Адам Лаллана)
82'  Джорджинио Вийналдум (Наби Кейта)
85'  Адам Лаллана
85'  Эндрю Робертсон


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+4. "Манчестер Юнайтед"да ўзгариш. 19 ёшли Брендан Вильямс Андреас Перейрани алмаштирди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Ливерпуль" энди ғалабага ҳаракат қилмоқда. МЮ дарвозаси томон ҳужумлар ёмғири уюштирилмоқда.

85. ГООООООООООЛ!!! Адам Лаллана ҳисобни тенглаштирди. Жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўп кўп футболчилардан ўтиб Лаллананинг оёғига келиб тушди. У эса тўпни Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйди.

84. Ажойиб ҳаракат қилган Маркус Рэшфорд ўз ўрнини Энтони Марсьялга бўшатиб берди.

82. Мерсисайдликларда сўнгги ўзгариш: Вейналдум ўрнига Кейта.

82. Қизиқ! Мухлислар суратдаги инсонга атаб қўшиқ куйлашмоқда. Ҳа, бу Жозе Моуриньо. Аммо нега? Ҳозирча Сульшер бошчилигидаги жамоа ғалаба қозонмоқда.

79. Бу ўйин 9-турнинг сўнгги ўйини эканлигини ҳисобга олсак ва 1:0 сақланиб қолса, "қизил иблислар" 8-ўрингача юқорилашади, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги фарқ эса 5 очкогача қисқаради.

75. "Манчестер Юнайтед"да кутилганидек қарши ҳужумларда кўп имкониятлар юзага келмоқда. "Ливерпуль" эса табиийки АПЛнинг жорий мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олишни хоҳламаяпти.

71. Клоппдан навбатдаги ўзгариш. Ўйинни қутқариш учун майдонга Адам Лаллана туширилди. У жамоа сардори Жордан Хендерсонни алмаштирди.

70. Аткинсон ахийри "ёрилди". Бразилиялик Фабиньо Жеймсни йиқитгани учун сариқ карточка билан "сийланди". Бу ўйиндаги илк сариқ карточка.

67. Маркусс! "Қизил иблислар" қарши ҳужумдан унумли фойдаланиши мумкин эди. Аммо, ҳисобни очган футболчининг зарбасига бу сафар озгина аниқлик етишмади.

65. Юрген Клопп ўз эътирозларини захира ҳаками Жонатан Моссга айтишдан чарчамаяпти.

63. "Ливерпуль" иккинчи бўлимда нисбатан устунликка эга бўлмоқда. Аммо, бу фақат тўпга эгалик қилишда кўринмоқда.

59. "Ливерпуль"да ўзгариш. Майдонга Алекс Окслейд-Чемберлен туширилди, у Дивок Оригини алмаштирди.

55. Клопп ва унинг жамоаси асабийлашмоқда. Майдонда эса ҳақиқий "жанг" кетмоқда. МЮ меҳмонларнинг ҳужумга зўр беришга уринишидан фойдаланиб кетиши мумкин, аксинча "Ливерпуль" гол урса ҳаммаси бошидан бошланади.

50. Жуда ёқимсиз вазият. МЮ ўйинчиси Дэниэл Жеймс вазиятлардан бирида ўзидан бир мунча гавдаси катта бўлган Виржил Ван Дейкка шунчаки бориб урилди.

- VAR пултида Сэр Алекс?) Шубҳали голдан сўнг турли баҳс-мунозаралар янграмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Биринчи бўлимдаги курашлардан олинган суратлар

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга Аткинсон томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Йўқ, йўқ. Мане тўпни қўл билан ўйнаган, ҳисоб ўзгармади.

44. ГОООООООООЛ!!!! Садио Мане ҳисобни тенглаштирди. Линделёф вазият антиқаҳрамони бўлди. Аммо, тўп Садионинг қўлига текканга ўхшади, VARга қулоқ тутамиз...

38. МЮ мухлислари чўчиб туришган эди, аммо VAR голни тасдиқлади.

36. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ! Рэшфорд ҳисобни очди! Жеймснинг пасидан сўнг ёш ҳужумчи тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

34. "Ливерпуль" қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Мане фаоллик ишлатиб жарима майдончаси ичигача кириб борди ва Фирминони тўп билан таъминлади, аммо бразилиялик ўйинчининг зарбаси жуда кучсиз.

31. Мерсисайдликлар сардори Жордан Хендерсон Эшли Янгга қарши қўлини ишлатди, Аткинсон эса уни кечирди ва оғзаки тарзда танбеҳ берди.

25. Навбатдаги муваффақиятсиз зарба. Бу сафар Мактомини жарима майдончасига кираверишда зарба берди. Унинг зарбаси аниқ, аммо жуда бўш.

24. Онлайн жадвалда шубҳасиз "Ливерпуль" 1-ўринда, "қизил иблислар" эса 13-ўринга жойлашишган.

18. Ҳозирги дақиқага келиб МЮ 1та, "Ливерпуль" эса 2та зарба берди. Фақатгина "Ливерпуль"нинг 1 зарбаси дарвоза томон аниқ борди.

13. Ҳавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Темп паст деб бўлмайди, аммо жамоалар ҳимояда бехато ўйнаган ҳолда, рақибларига жиддий хавфли вазият яратиш имкониятини қолдиришмаяпти.

9. Ҳозирда дарвозалар томон бирорта зарба берилмади. МЮ майдон эгаси сифатида ўйинни бошқаришга интилмоқда ва тўп билан бироз кўпроқ муомала қилмоқда.

5. Ўйин кутилганидек жуда юқори темпда бошланди. Ҳар икки жамоа ҳам стартда ўйинни ўз назорати остига олишга уринмоқда.

1. Ўйинга старт берилди.

- Кўриб турганингиздек ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" мухлислари клуб президенти Жоэл Глейзер ва ижрочи директори Эд Вудвортлардан норозиликларини очиқчасига намойиш қилишмоқда. Ёзувларда эса МЮдан 1 миллиард фунтдан ортиқ маблағ ўғирлангани ҳақидаги ёзувга кўзимиз тушиши мумкин.

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Манчестердаги "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг