"Манчестер Юнайтед" Каванини 2022 йилнинг ёзига қадар сақлаб қолмоқчи

Alisher
21 дек 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани 2022 йилнинг ёзига қадар жамоада қолиши мумкин.

Манчестерликлар коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб яхши ўйинчини эрта қўйиб юбормоқчи эмас. Каванининг шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггида якунига етади.

"Барселона" уругвайликни яқин трансфер ойнасида харид қилишни хоҳламоқда. Футболчининг ўзи Каталония клуби либосини кийиш учун маошининг камайишига тайёр.

34 ёшли Кавани жорий мавсум "қизил иблислар" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

"Барселона" ва Кавани 1,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail