

Маълумотларга кўра, таниқли журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" 20 ёшли марказий ярим ҳимоячини сўнгги трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган.
Манзамби "Кристал Пэлас" футболчиси Адам Уортонга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Сабаби Уортонни қўлга киритиш "қизил иблислар" учун қийин бўлади.

"Фрайбург" ярим ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмас, аммо 50 млн евродан кам суммага истисно қилинган.
Манзамби атрофидаги вазиятни "Арсенал" ва "Челси" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Манзамби жорий мавсум "Фрайбург" сафида 26 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.



