"Манчестер Юнайтед" Бастони учун курашишга тайёр

Alisher
20 май 2022
"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонида АПЛдан кўплаб таклифлар бор.

Ўйинчи учун курашга "Манчестер Юнайтед" қўшилди. Клуб марказий мудофаа чизиғи ўйинчи изламоқда ва Бастони ёзда ўтиш учун даъвогарлардан бири. Футболчига шунингдек "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" ҳам бефарқ эмас.

Бастони "Интер"га 2017 йилда "Аталанта"дан ўтган эди, у бир неча йилни ижарада ўтказди ва яқинда асосий жамоадан ўрин эгаллади.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: footballtransfertavern.com