UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

МЮ ва "Арсенал" ўртасидаги қизиқарли кечган баҳс жанговар дуранг билан якунланди Янгиликлар

МЮ ва "Арсенал" ўртасидаги қизиқарли кечган баҳс жанговар дуранг билан якунланди

АПЛ 7-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб бордик.

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1

"Олд Траффорд"

Голлар: Скотт МакТоминей (45) - Пьер-Эмерик Обамеянг (59).

"Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Магуайр, Туанзебе, Янг, Линделёф, Перейра, Мактоминей, Жеймс, Погба, Лингард, Рэшфорд.

"Арсенал": Лено, Чемберс, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац, Гендузи, Жака, Торрейра, Пепе, Обамеянг, Сака.


Манчестер Юнайтед

Скотт Мактоминей - 45'

Премьер-лига . 7-тур

01/10/2019, 01:00

1
:
1
Тугади

Арсенал

Пьер-Эмерик Обамеянг - 58'

Стадион: Old Trafford, 73201 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
27'  Маркус Рэшфорд
32'  Андреас Перейра
41'  Эшли Янг
45'  Скотт Мактоминей
45'  Маркус Рэшфорд
68'  Джесси Лингард
74'  Джесси Лингард (Фред)
74'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
10'  Калум Чемберс
55'  Лукас Торрейра (Дани Себальос)
58'  Пьер-Эмерик Обамеянг
58'  Букайо Сака
74'  Николя Пепе (Рис Нельсон)
77'  Гранит Джака
80'  Букайо Сака (Джо Уиллок)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

91. Баҳснинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Зарбалар бўйича МЮ устун (13-8), аммо аниқлик борасида лондонликларда ҳолат яхшироқ (4-3).

80. Эмери Букайо Сака ўрнига Жо Уилоокни майдонга туширди.

77. Навбатдаги сариқ карточка "тўпчилар"нинг янги сардори Гранит Жакага кўрсатилди.

74. Ҳар иккала жамоада ҳам ўзгаришлар: Лингард - Фред, Перейра - Гринвуд ва Пепе ўрнига Нельсон.

72. Ҳа айтгандай, бироз аввал Гендузига қарши ишлатган қўполлиги туфайли Лингард сариқ карточка олган эди.

70. Скотт бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага киритган ҳолда дубл қайд этиши мумкин эди. Бироқ, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

- Ўзингиз кўринг. Ҳисоб тенглаштирилган вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди. VAR ҳакамнинг хатосини бартараф этди.

65. "Арсенал" ҳужумларга зўр бермоқда. МЮ ҳам "тўпчилар"га шунчаки камбэк қилиш имкониятини бермоқчи эмас.

59. ГООООООООЛ!!!! Пьер-Эмерик Обамеянг бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. VAR ҳакамнинг хатосини тўғирлади.

58. "Арсенал"нинг габонлик футболчиси гол урди. Аммо, ҳакам тоза голни ҳисобга олмаяпти?!

55. "Арсенал" сафида ўзгариш. Эмери Торрейранинг ўрнига Себальосни майдонга туширди.

50. "Тўпчилар" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ҳолда, тўпга кўпроқ эгалик қилишмоқда.

- Бу эса гол урилган вазият.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. ГОООООООЛ! Скооттттт Мактоминеййй! Ажойиб гол! "Қизил иблислар" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Лено шунчаки кузатиб қолди.

43. Хавфли вазият! Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Сократис ундан яхшироқ ўйнади ва хавфни бартараф этди. Инглиз футболчисида ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлган эди.

41. Гендузига ишлатган қўполлиги сабаб Эшли Янгга сариқ карточка кўрсатилди.

36. Ўйин мухлислар ўриндиғидан мана шундай кўринади.

32. Сариқ карточка! Пепега қарши Мактоминей, Гендузига қарши Перейра қўполлик ишлатда. Ҳакам фақатгина Перейрага сариқ карточка кўрсатди.

30. "Арсенал"да ҳам илк зарба. Аммо... Пепенинг жарима майдончаси ташқарисида берган зарбаси анча баланддан ўтиб кетди.

29. Илк зарба! "Манчестер Юнайтед" футболчиси Перейра жарима майдончасига кираверишда зарба берди. Лено эса бир амаллаб тўпни қайтарди.

27. Рэшфорд ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди". Англия терма жамоаси футболчиси тўпга биринчи бўлиб етиб боришда Сократисга имкониятни бой берди ва якунда унинг оёғига тепиб юборди.

23. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "қизил иблислар" тарафида (69%-31%)

17. Қизиқ! Ҳали ҳеч бир жамоа дарвоза томон зарба бермади. Ҳа, ёмғирда ўйнаш икки карра қийинлашади.

15. Манчестерда кучли ёмғир ёғмоқда. Бу ўйиннинг темпига таъсир кўрсатади ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ҳозирча эса жамоалар анча фаол.

10. Дастлабки сариқ карточка меҳмонлар ҳимоячиси Чемберсга кўрсатилди. Футболчи рақибнинг қарши ҳужумини бузиб қўйгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

8. Илк хавфли вазиятни МЮ яратди. Дэниэл Жеймс жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

5. Баҳс анча юқори темпда бошланди. Икки жамоа ҳам устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум championat.asia кузатувчилари. Тез орада бошланадиган "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика