«Манчестер Юнайтед» 40 миллионлик трансферни амалга оширди - Фабрицио Романо
12 июл 2024 11:01
Янгиликлар
«Манчестер Юнайтед» 40 миллионлик трансферни амалга оширди - Фабрицио Романо
Нидерланлия миллий жамоаси ҳамда «Болонья» клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзе фаолиятини «Манчестер Юнайтед» давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 23 ёшли нидерландиялик ҳужумкор футболчи МЮга ўтди. Инглиз клуби Зиркзенинг трансфери учун «Болонья»га 40 миллион евро тўлайди. Томонлар 2029 йилга қадар шартнома имзолаши қайд этилган.
Қайд этиш жоиз, ушбу трансфер МЮнинг INEOS бошқарувига ўтганидан кейинги дастлабки трансферига айланди.
Жошуа ўтган мавсум А Серияда 34 ўйинда 11та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар