"Манчестер Сити" "Ювентус" хавбекини нишонга олди

Mirjalol Normatov
7 мар 2021
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Calciomercato" хабарига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчи билан гаплашиб олмоқчи. Чунки трансфер амалга ошган тақдирда унга тезда ўйин амалиёти тақдим қилинмайди.

Бироқ Рабьонинг ўзи жамоадан кетишни истамаяпти. У ушбу мавсумда 31 ўйинда 2 гол ва 1 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato