"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини ижарага бериб юборди

Alisher
26 июл 2019, 18:37
"Манчестер Сити" хавбеки Янхель Эррера испан клубига ижарага берилди.

21 ёшли венесуэлалик футболчи "Гранада"га ижара асосида йўл олди. Ижара муддати 1 йилни ташкил этади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Битим шартлари эса ошкор этилмаяпти.

Эррера якунланган мавсумни "Уэска"да ўтказди. У бу вақт давомида 16та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи яқиндагина якунига етган Копа Америка мусобақасида Венесуэла таркибида ҳаракат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/granadacdef

Сўнгги янгиликлар

Барча ›