

"Январь ойида футболчиларни олишни истамайман. Агар биз ёзда истаганларимизни харид қила олмаган бўлсак, унда қишда буни амалга ошира олмаймиз. Одатда, январь ойида даражаси юқори ўйинчилар сотилмайди.
Ҳа, Давид Силва кетишини тасдиқлади. Фернандиньо бўйича савол ҳали ҳам очиқ, аммо бу ёши катта ва ҳаётнинг ушбу босқичига етган ўйинчилар учун одатий ҳол.
Ўйлайманки, мавсум охирида биз амалдаги таркибни кўриб чиқамиз ва кейинги мавсум учун қарорларни қабул қиламиз", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасида 14 туридан сўнг, учинчи ўринни эгаллаб турибди.



