"Манчестер Сити" "Вест Хэм" футболчиси билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
11 авг 2023, 20:13
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета "Манчестер Сити" билан шахсий шартнома борасида келишиб олди.

Маълумотларга қараганда, ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" билан 6 йиллик шартнома борасида келишиб олган. "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи футболчи билан жиддий суҳбат олиб борган.

"Ман Сити" олдинроқ Лондон клуби томон 85+10 млн фунтлик таклиф бергани борасида маълумотлар берилганди. Бироқ лондонликлар футболчисининг трансферидан 110 млн фунт ишлаб олмоқчи.

Пакета 2022 йил августида 60 млн евро эвазига "Лион"дан "Вест Хэм"га ўтганди. Ўтган мавсумда у АПЛнинг 28 ўйинида қатнашиб, 4 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal