"Манчестер Сити" ва "Барселона" Дембеленинг нархини туширмоқчи
Tolibjon Qosimov
29 июн 2017, 12:37
"RMC"нинг тасдиқлашича, "Манчестер Сити" ва "Барселона" клублари "Боруссия" (Дордмунд) вингери Усман Дембелени сотиб олиш умидини сўндирмаган.
Шу билан бирга, ҳар икки клуб ҳам футболчи учун боруссияликлар сўраётган 85-90 миллион евро атрофидаги пулни бермоқчи эмас. Томонларнинг вакиллари футболчининг трансфер нархини тушириш учун музокаралар олиб боришмоқда.