

24 ёшли испаниялик ҳужумчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола шахсан Оярсабалнинг харид қилинишини хоҳламоқда.
Микель ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши мумкин бўлган Раҳим Стерлингга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Оярсабаль ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 43та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 10та ассист қайд этди. Ўйинчининг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.



