«Манчестер Сити» Лэмпарднинг ижарасини узайтириши мумкин

Narzulla Saydullayev
24 окт 2014, 09:00
Фрэнк Лэмпард Янги йил байрамидан кейин ҳам «Манчестер Сити» сафида қолиши мумкин, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
Ҳуқуқий жиҳатдан «Нью-Йорк Сити»га тегишли бўлган Лэмпард Англия клубида март ойига қадар қолиши мумкин. Сабаби МЛС лигаси баҳорда бошланади. Фақат бунинг учун «Нью-Йорк Сити» январь ойида йиғинни «Манчестер Сити»нинг базасида ўтказмоқчи.

Клуб раҳбарлари бу масала борасида музокара ўтказишади.

Сентябрь ойида Лэмпард «Манчестер Сити»нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru