"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Сток Сити"га ўтади

Alisher
17 авг 2022, 17:38
"Сток Сити" ҳужумчи Лиам Делапнинг ижараси бўйича "Манчестер Сити" билан келишувга эришди.

Журналист Дэвид Орнштейннинг хабарига кўра, 19 ёшли англиялик бугун тиббий кўрикдан ўтади.

Ижара битими харид қилиш ҳуқуқисиз 1 йилга мўлжалланган. Ҳужумчига шунингдек "Вест Бромвич" ва "Саутгемптон" қизиқиш билдиришганди.

Делап ўтган мавсум "Манчестер Сити" асосий жамоасида 6та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/David_Ornstein