"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
26 июн 2025, 15:16
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри жароҳат олганини тасдиқлади.

"Унинг тўпиғида баъзи муаммолар бор. Унинг тикланиши учун 2 ёки 3 ҳафта керак бўлади. Барчамиз у учун афсусдамиз", – деди Гвардиола.

19 ёшли аргентиналик футболчи "Ал Айн"га қарши ўйиннинг 27-дақиқадасида гол урди. Иккинчи бўлим бошида унинг ўрнига Фил Фоден тушди. Бу Эчеверрининг 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги илк ўйини эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com