

Футболчи Англия Кубоги 1/2 финали доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олди ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Ярим ҳимоячи тез фурсатларда тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳатининг оғирлик даражаси ва тикланиш вақти аниқланади.

29 ёшли де Брюйне ушбу мавсумда "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 16 та голга узатма берган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.



