"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси Англия терма жамоаси ўйинида жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
27 сен 2022, 14:27
Англия терма жамоаси ва "шаҳарликлар" ҳимоячиси Жон Стоунз Миллатлар Лигаси доирасидаги Германияга қарши ўйинда жабр чекди.

Англия терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси биринчи бўлимда шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди.

Шифокорлар текширувидан сўнг футболчи 37-дақиқада Кайл Уокер билан алмаштирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Стоунз сонининг юза қисмидан жароҳатланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports Mole