“Манчестер Сити” 19 ёшли дарвозабонни ижарадан қайтарди

23 авг 2018, 07:23
“Манчестер Сити” ижарага бериб юборилган 19 ёшли дарвозабони Ариянет Мурични ортга қайтарди.

Гап шундаки, “шаҳарликлар”нинг захира посбони Клаудио Бравo жиддий жароҳат олиб сафдан чиқди ва бир неча ой давомида у жароҳатини даволайди.

Мурич июль ойининг охирида Голландиянинг НАК жамоасига ижарага берилган ва у аллақачон Голланидия чемпионатида 1 та учрашувда майдонга тушишга улгурганди.

“Манчестер Сити” раҳбариятининг барча футбол лойиҳалари бошқарувчиси ҳисобланган City Football Group компанияси НАК жамоасига янги дарвозабон топишга кўмаклашишини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru