

Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбанинг маълумотида айтилишича, 28 ёшли бразилиялик футболчи қўшимча текширувлардан ўтади. Аввалроқ "Реал" чап оёғи сонининг икки бошли мушаги шикастланганини маълум қилганди.
Бразилия 31 май куни Панама билан, 7 июнь куни эса Миср билан ўртоқлик ўйини ўтказади. 14 июнь куни улар мундиаль гуруҳ босқичи доирасида Марокаш билан рўбарў келади.
Маълумот ўрнида, Милитао терма жамоа сафида 38 ўйинда 2 та гол урган.



