"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда

Administrator
30 июл 2025, 23:27
МЮ янги дарвозабон қидирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"нинг дарвозабони Штефан Ортегани сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди. Рубен Аморим жамоаси аллақачон немис футболчисининг вакиллари билан алоқага чиққан.

Манба маълумотларига кўра, "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинез "қизил иблислар" сафига ўтишни рад этганидан сўнг, Манчестер клуби "шаҳарликлар"нинг иккинчи рақамли дарвозабонига қизиқиш билдирган. Аввалроқ, Жеймс Траффорд жамоага қўшилганидан кейин, Ортеганинг бу ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда 32 ёшли дарвозабон барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди. У бу учрашувларда 24 та гол ўтказиб юборди ва саккиз марта дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›