

"Шаҳарликлар" 28 ёшли австриялик футболчи билан вингер Лерой Саненинг трансфери доирасида шартнома имзолашмоқчи.
Аммо, Мюнхен клуби Алабани қадрлайди ва уни ҳозир сотиб юборгандан кўра, келаси йилда текинга қўйиб юборишни афзал кўради.
Хабарларга кўра, "Бавария" Алаба билан тузилган шартномани 2024 йилга қадар узайтиришга тайёр.
Австрия терма жамоаси футболчиси жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



