

Спорт арбитраж суди (CAS) клубнинг еврокубоклардан четлатиш борасида берган апелляцияси бўйича мулоқотларни май-июнь ойларида видеоалоқа орқали амалга ошириши мумкин.
"Манчестер Сити" раҳбарияти бу масалани дистанцион форматда олиб бориш учун очиқ. Манчестер клуби бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилишни хоҳлайди.
Бироқ "шаҳарликлар"нинг ишлари CAS'нинг 23 апрелдан 26 июнгача кўриб чиқилиши керак бўлган 18талик иш рўйхталарида йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" молиявий фэйр-плй қоидалариини бузганлик учун февралда 2 йилга еврокубоклардан четлатилган эди.



