

"Маълумотларига кўра америкалик футболчи яқин кунларда "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтишга ва клуб билан шартнома имзолаш учун Италияга боражди. Туринликлар Маккеннининг ижараси учун 3 миллион евро тўлайдилар. Шунингдек келишувга футболчини 18 миллион еврога сотиб олиш борасида ҳам банд киритилган",- дейди журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Бундеслигада 28та ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилишни уддасидан чиқди.



