UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30АПЛ. "Тоттенхэм" - "Саутгемптон" 2:1  0 08:24Тавсия қиламиз: Баҳодир Жалоловдан нокаут!  0 08:18Бензема Роналду ва Раулга етиб олди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" ва яна учта ўйин бор   4 07:49"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?  8 07:26Флорентино Перес: "Ювентус" ва "Милан" Суперлигадан чиққани йўқ. "Барселона" эса ўйламоқда"  2 07:05Зидан "Кадис"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 05:33Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 05:20Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"  34 02:54Ла Лига. "Реал" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль  7 02:49Носир Ал Хелайфи "Ювентус" президенти Аньеллининг ўрнини эгаллади   4 02:41"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" марказий ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 02:23АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  1 02:17Франция Кубоги. Икарди хет-тиркка эришган кечада ПСЖ "Анже"ни аяб ўтирмади, "Монако" "Лион" устидан ғалаба қозонди  2 02:09Ла Лига. "Атлетик" бир киши кам бўлиб қолган "Бетис"ни юта олмади, "Вальядолид" мағлубиятдан қутулиб қолди, "Алавес" "Вильярреал"ни ютди  0

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида Янгиликлар

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида

Теглар :  Бунёдкор
Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсумнинг 2-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги учрашуви Бекободда “Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувда баҳс аввалида киритилган гол ўзининг ягоналагини сақлаб қолди ҳамда “Металлург” жамоаси эгаси бўлди. Биз ўйин ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритамиз.



Ўйиндан аввалги эътиборли икки жараён

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов 1-турдаги “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди. Эндиликда жамоани Жасур Aбдураимов бошқариб боради. “Бунёдкор”га қарши учрашувда эса “Металлург”ни ёрдамчи мураббий Февзи Давлетов бошқариб борди.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ФИФA кунларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бугунги учрашувда қатнашган икки жамоа футболчиларидан атиги 1 нафари Вадим Aбрамов рўйхатидан жой олган. У ҳам бўлса Лутфулла Тўраев. “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида эса Вадим Карленович ўйинни стадиондан кузатиб борди. “Бунёдкор”нинг 1-турда “Машъал”га қарши ўйинида ҳам Вадим Aбрамов стадионда эди.


Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. "Бунёдкор" клуби футболчилари ўйиндан олдин puma либосида майдонга тушиб келишди, ўйин формаси эса jako компаниясига тегишли эди.


Металлург

Шаҳзодбек Нурматов - 5'

Суперлига. 2-тур

16/03/2021, 18:30

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
5'  Шаҳзодбек Нурматов
5'  Станислав Андреев
17'  Станислав Андреев
39'  Дамир Темиров
55'  Шаҳзодбек Нурматов (Дониёр Нарзуллаев)
69'  Евгений Макеев
79'  Аброр Тошқўзиев (Шаҳзодбек Ғофурбеков)
80'  Дониёр Нарзуллаев
85'  Ихтиёр Тошпўлатов (Дилшод Раҳматуллаев)
60'  Лутфулла Тўраев (Суҳроб Иззатов)
63'  Санжар Рашидов (Фаррух Икромов)



Юқори темп билан бошланган 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина юқори темп ва ҳужумлар билан бошланди. Буни қарангки, айнан шундай ҳужумлардан бири ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ самара берди. “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб бермоқчи бўлди, бироқ бу узатмани траекторияси ўзгариб, тўп дарвозага бориб тушди – 1:0. Голдан сўнг ҳам бекободликлар олдинга ўтишда тиним билмадилар. Яна ўша Шаҳзод Нурматов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Унга узатилган тўпга биринчи етиб келди, бироқ “Бунёдкор” посбони Равшан Ягудин тўпни олиш учун Нурматов билан тўқнашиб кетди. Бирозгина баҳсли ҳолат юзага келган бўлса-да, бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади. Шундан сўнг тўп асосан майдон марказида бўлиб турди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа олдинга боришга интилишар эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов зарба берди ва уни Ягудин ушлаб олди. Бекободликларнинг устунлигида кечган бўлим 1:0 ҳисоби билан ўз якунига етди.




Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива – 2-бўлим ҳақида

1-бўлимдан кўнгиллар тўлишмадими, жамоалар 2-бўлимда анчагина шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсли ҳолатларда “қалдирғочлар” мураббий штабидагилар ҳам асабларини тия олишмади. 48-дақиқада “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддинов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. Тошкентликларнинг нигериялик ҳужумчиси Томива бир неча бор ўз омадини рақиб жарима майдончасидан излаб кўрди. 59-дақиқада у “Металлург” ҳимоясини ёриб кириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 2-бўлимдаги ва ўзи умуман ўйиндаги энг хавфли вазият 74-дақиқада юз берди. Хуршид Ғиёсовнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Томива эса деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо ушбу зарба ҳам устунга бориб тегди. “Металлург” аъзолари ҳакамга бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишди, бироқ такрорий лавҳалардан кўриндики бу ҳам баҳсли вазият. Балки, VAR бўлганида яхшироқ билиб олиш мумкин эди. 80-дақиқада “Металлург” футболчилари яна бир бор гол уришди, бироқ инобатга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди. 2-бўлим аввалида “Бунёдкор” мураббийи сариқ карточка олган эди, учрашув сўнггида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

“Металлург” жамоаси 2-бўлимда 2 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда гол муаллифи Шаҳзод Нурматов жароҳат сабаб алмаштирилди. 1:0 ҳисоби билан ўйин ўз ниҳоясига етди ва бекободликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишди.



Мураббийларнинг фикри

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"         

Февзи Давлетов: "Бугунги ғалаба футболчиларники бўлди"     



3-тур олдидан
 

Келаси турни “Металлург” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумда ҳали очко олишмади ва уй учрашувида бунга ҳаракат қилиб кўришади. “Металлург” “Бунёдкор” 1-турда енгган рақиб майдонига сафар қилган бўлади.

“Бунёдкор” жамоаси 3-турни ўз майдонида, “Aндижон”га қарши ўтказади. Aндижонликлар бу турда 3 очколик бўлишдилар. Очколари-ю, тўплар нисбатлари ҳам бир хил бўлган икки жамоа Тошкентда куч синашишади.





Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+3   
17 мар 12:53:11
Don K'arleon
Абрамов ва Тураев битта жамият бору номи нима эди
БМТми ЛГБТмией шуларга аъзо булса керак хеч ажралишмайди
+1   
17 мар 13:33:09
Donyor Anjon
Lutfulla turayev o'ynamagandan keyin xar safar nima qilarkin bunyodkordi o'ynida
+1   
17 мар 12:56:57
Haqiqat_2
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамов ва Тураев битта жамият бору номи нима эди БМТми ЛГБТмией шуларга аъзо булса керак хеч ажралишмайди
Нотўғри хаёлга бориш яхшимас.
+1   
17 мар 12:50:01
Johongir72
Abramov shu Bunyodkordan ketmasakande ee moylovingga
+1   
17 мар 12:49:09
Toxirbek Nematov
Bunyodkordan boshqa klub yuqmi Uzbda Abramovni bushatish kerak Ruziqul Berdiev zur variant
   
17 мар 13:15:56
mundialgacha...
Lobanovning epizodlari juda kulgili... e'tibor qaratsangiz to'p ustunga tekkan vaziyatlar, to'pga chiqib borish... Andrev esa Abramovga iste'fo olib kelinishiga sababchi bo'lgan edi, 2012 yil "JAR" da
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика