Маҳрез: "2016 йилда "Арсенал"га ўтишга яқин эдим"

Alisher
29 ноя 2020, 12:13
Жазоирлик футболчи "Лестер"дан эртароқ кетишни хоҳлаган эди.

"Манчестер Сити" хавбеки Риёд Маҳрез 2016 йилда Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтишга яқин бўлганини айтди.

"Ҳа, "Арсенал" мен билан 3 йил олдин шартнома имзоламоқчи эди, аммо ўшанда мени қўйиб юборишмаган, шу сабаб юқори даражада ўйнаб, 2 йил йўқотганман. Бутун 2 йил!

Мени "Ман Сити"га 24 ёки 25да бериш ўрнига, 27 ёшда беришган! "Лестер"да ўша пайтда менга айтишган эди: "Сен кета олмайсан, кетишинг мумкин эмас", - дейди Маҳрез.

Эслатиб ўтамиз, Маҳрез 2018 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: goal.com