UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  9 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  4 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  90 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

Маэстро қайтди! Янгиликлар

Маэстро қайтди!

Ниҳоят "Локомотив" футбол клубида узоқ кутилган воқеа рўй берди.

Юртимиздаги энг тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров дисквалификация муддатини ўтаб яна майдонга қайтди. Хабарингиз бор, қишда бўлиб ўтган Осиё Кубоги пайтида Нестеров допинг можаросига аралашиб қолганди. Шундан сўнг тажрибали посбон маълум муддатга ОФК томонидан ҳар қандай мусобақада иштирок этишдан четлатилди. 

Нестеров 14 августдан бошлаб яна машғулот олиб бориш имконига эга бўлди. Ва фақат 14 октябрдан сўнг бирорта клубда расмий мақомдаги ўйинда майдонга тушиши мумкин эди. Август ойининг 14-санасидан бошлаб "Локомотив" машғулотларида иштирок этган Нестеров орадан икки ой ўтиб севимли жамоаси сафида яна майдонга қайтишга муваффақ бўлди. 

Бир неча ойлик танаффусдан сўнг Несетровнинг қайтиши ва ўзи севган иш билан шуғулланиши Суперлига 22-доирасида "Бухоро" билан учрашувга тўғри келди. Бугун бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бухоро" баҳсида Нестеров нафақат майдонга қайтди, балки ўз жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.


 


Албатта, Нестеровдек дарвозабоннинг жазо муддатини ўтаб яна майдонга қайтгани мухлисларни хурсанд қилмай қўймайди. Чунки ишқибозлар унинг ўйинларини ва ажойиб сейвларини соғиниб қолишганди. Нестеровнинг қайтиши "Локомотив"нинг қаторасига тўртта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди ва "темирйўлчилар" бугунги беллашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Бироз муддат танаффусдан сўнг Нестеров бугунги баҳсни кўтаринки кайфиятда ўтказди. У дарвозани ишонч билан қўриқлади, жамоадошларини мудом олдинга чорлаб турди. Яхши биласиз, футболда маэстро сўзи одатда майдондаги ўйинчиларга нисбатан ишлатилади. Лекин биз бемалол дарвозабон Игнатий Нестеровни маэстро дея оламиз. Чунки у ўз ишининг устаси, машғулотларда астойдил тер тўкади, ўйин пайти дарвозада туриб бўлса ҳам жамоани бошқаради, майдондаги футболчилардан кам тер тўкмайди. Буни бир неча йиллик тажрибаси орқали аллақачон исботлаб қўйган. 

Ўйлаймизки, Нестеровнинг қайтиши нафақат "Локо", шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам фойдали бўлди. Энди дарвозабонлар ўртасида рақобат янада ортади. Бундан ташқари, ҳеч шубҳасиз Игнатий Нестеров ҳали ҳамон биринчи рақамли эканини исботлашга ҳаракат қилади. Яна яшил майдонга қайтганинг муборак бўлсин, маэстро!

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика