UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Мадрид" ютқазишни ҳам билиши керак Янгиликлар

"Мадрид" ютқазишни ҳам билиши керак

Теглар :  Реал
"Матрасчилар"дан учралган мағлубият "Реал"нинг бир неча натижаларини бузиб юборди: жамоа сўнгги 18 йилда илк марта финалда ютқазган бўлса, сўнгги йилларда илк марта бир ўйинда ўз дарвозасидан тўрт гол қўйиб юборди.

ЛаЛига стартидан олдин кўпчилик "Реал"ни ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобламаяпти. Ундан ташқари, ЕЧЛ бош соврини кетма-кет тўртинчи марта қўлга киритилишига ҳам шубҳа билан қаралмоқда.

Перес жамоаси бу мавсум ўтиш даврини бошидан ўтказади. Бироқ талабчан президент бироз бошқачароқ кўринаётган "Мадрид" совринлар учун курашишини кутмоқда. "Реал"да ўзгаришлар шамоли учиб кетди, Роналду ҳам кетмаслиги керак эди. Аммо унинг ўрнига биронта юлдуз футболчи трансфер қилинмади.

Лопетеги киноқаҳрамонлар каби, натижаларини ҳеч ким такрорлай олмайдиган Зидан билан тенглаштиришларидан қочмайди. Рафа Бенитесдан кейин "Реал" бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин ярим йил давомида французга деярли ҳеч нима берилмади. Зидан шу тарзда "Реал"ни "қайта қурганди".

Зидан таркибни деярли ўзгартирмади, у Анчелотти даврида "ўлдирилган" чизиқларни кучайтирди ва жамоани реалити-шоудан герметик механизм даражасига олиб чиқди. Унинг сўнгги мавсуми арафасида "Реал"га кўплаб иқтидорли футболчилар таклиф қилинди, улар келажакда испан футболида ўз акс-садосини бера олиши керак деб ҳисобланаётган вақтда "Барселона" Европанинг топ-футболчилари билан таркибни кучайтирмоқда. "Реал" эса "хусусий" ёшларга эътибор қаратмоқда.

Бироқ Вальехо ҳам, Льоренте ҳам, Майораль ҳам, Тео Эрнандес ва Себальос ҳам "Реал"нинг классик таркибидан жой ола билишмади. "Реал" мавсумни оғир тарзда бошлади. Зидан эса мавсумдаги вазифаларни ўзгартириб, фақатгина натижалар учун ўйнай бошлади. Иқтидорларни рад қилди.

Ўшанда "Реал"да Роналду бор эди ва бу жамоанинг янгиланишига ҳалақит қилаётганди. Чунки CR7 жамоанинг асоси, ўйин унинг атрофида қурилади, уни алмаштириш эса кейинчалик кўнгилсизликларга олиб келади.

Бензема? Роннининг ёнида бўлиш учун идеал футболчи, у голли паслар бера олади, ҳимоячиларни алдаб ўтишни уддалайди. Карим ўтган мавсумнинг илк қисмидаёқ ўз атрофида негатив фикрларни тўплади. Француз ва португал алмашиб-алмашиб гол урганда ҳам, Роналду гол урмай қўйганда ҳам айнан Бензема танқид қилинди.

Майдон маркази? "Реал" мавсумни зерикарли тарзда ўтказганда ҳам, совринларни қўлга киритганда ҳам Модрич ва Крооснинг кетишига йўл қўймаган. Деворнинг асосий ғиштини кўчириб ташлаш катта фалокатларга олиб келиши мумкин.

"Реал" ёмон ўйин кўрсатганда ҳам жамоани кучайтириш борасида ўйлаш қийин эди. Шу боисдан ёшлар захирада қолиб кетди. Лопетеги қўл остида Испания термасида порлаган Иско Зидан учун бошоғриққа айланди.

Роналду Чемпионлар кубогининг чексиз ўйинларидан чарчаган ва бу техникага бой бўлган ЛаЛиганинг ўйинларига мослашишни қийинлаштирарди. Энди у А Сериянинг энг кучли жамоаси таркибига кўчиб ўтди. "Реал" мухлислари ёрқин хотиралар билан эслаётганда Роналду янгича жозиба билан бир неча йиллар гол ура олади.

Роналдунинг кетиши - "Реал"нинг омади. Ушбу йиллар давомида Мадрид жамоаси майдонда кўп жамоадан устун бўлди, чунки таркибда португалиялик бор эди. У жуда қўрс, бироқ жамоанинг юраги бўлди, рақиб жамоа кучайишига йўл қўймади. Агарда у жамоада қолганида, янги мураббий ҳам ҳеч нимани ўзгартирмасди. Чунки барчаси анчагина кечикди.

Энди ҳеч ким "Реал"дан чексиз ғалабалар, Европани зир титратишини кутмайди. Ронни кетди, Модрич, Марсело ва Рамос 30 ёшдан ошди, Бензема эса танқидлар гирдобида. "Реал"да тин олишга вақт бўлди, Лопетеги эса жамоага келганидан кейин ижод қилишга вақт етарли эди.

Перес жамоани ажойиб кўринишга келтирган Зидан "Реал"да қолишидан мамнун бўларди. Аммо француз "Реал"ни бошқатдан "қайта қуриш"ни истамади. Энди жамоа яна бир марта юлдузлар сотиб олинмасдан мавсумга тайёрланди ва шаклланди.

Жамоанинг ягона шов-шувли трансфери - Тибо Куртуа. Бу илк навбатда жамоанинг янги юлдузи, бир томондан олиб қараганда "Реал"ни ёшартириш йўлидаги бир қадам. Тибо - келажак учун жуда ҳам керакли. Куртуанинг атрофида миш-мишлар Де Хеаники каби айланмади, совринларга эга чиққан вақтда жамоа дарвозасини қўриқлаган Кейлов Навас эса ҳеч қаерга кетмади ва ўз жойида қолди. Бир вақтлардагидек "Реал"нинг захирасида Кака, Игуаин, Хамес ёки Мората эмас Винисиус, Майораль ва Одриосола ўтиради.

Бу эса ёқимсизроқ бўлиши мумкин. "Реал" мавсумдаги илк расмий учрашувида ўзидан кўра қўрқинчлироқ, даҳшатлироқ ва тажрибалироқ бўлган жамоага ҳақли тарзда мағлуб бўлди. Симеоне қўл остида "Атлетико" аллақачон бир тизимга тушиб бўлган ва бу ижод давом этмоқда. Кўплаб ўзгаришлар бўладиган "Реал"да эса ягона концепция йўқ.

Агарда Перес ва Зидан ўзаро ҳамкорликни давом эттирганида, мутахассис жамоани ўз услубига кўра ёшартирганида, ҳам "Реал" Суперкубокда шундай ҳисобда ютқазса, бу ҳеч қандай аҳамият касб этмасди.

"Реал" Бенитес қўл остида бошланган ёмон мавсумни ажойиб совринлар билан якунлаганди. Ўша жамоада камчиликлар анчагина эди, кўплаб очколарни йўқотди, ёмон ўйинларни ўтказди. Уларни интернетда бирпасда ёмонлаб ташлашганди. Аммо кейинги уч йилда ҳудди шу жамоани тўхтатиб бўлмади, мағлубиятни билмади "Реал".

Энди Мадридда янги "Реал" яралмоқда, бироқ бу жамоанинг кучини билмаймиз. Бу жамоада асосий таркиб учун топ-футболчилар жуда кўп, улар мислсиз даражадаги санъатни ярата олишади. Аммо жамоа шу ҳолатида мағлубиятдан қочиб қутула олмасди. "Реал"нинг мақсади, режалари ўзгаради. Чунки жамоанинг юлдузи йўқ. Янгиси эса яқин вақтларда пайдо бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика