Люка Эрнандес машғулотларга қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
10 апр 2023, 15:14
"Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандес бугундан тўп билан шуғулланишни бошлади.

Франция термаси вакили бир неча ҳафта давомида ўнг тизза хочсимон бўғими шикастланиши туфайли майдондан четда қолди. Ушбу жароҳатни футболчи ЖЧ-2022 1-тури доирасида Австралияга қарши ўйинда олганди. 

Март ойида футболчи югуриш машқларини бажара бошлаганди.

Мана узоқ танаффусдан кейин Люка яна майдонда, тўп билан шуғуллана бошлади.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Бавария" сафарда "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ чорак финали биринчи учрашувини ўтказади.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ФК "Бавария"