Лукас Эрнандес "Бавария" билан машғулотларни давом эттирмоқда

Alisher
24 авг 2021, 18:47
"Бавария" ҳимоячиси Лукас Эрнандес машғулотларга киришди.

Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи июль ойида жароҳати сабаб тиззасидан операция қилинганди.

Футболчи Франция терма жамоаси ихтиёрида Евро-2020 пайти жароҳат олганди. "Бавария" эртага, аниқроғи 25 август куни Германия Кубоги доирасида "Бремен" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com