

"Европа чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятимни якунласам керак. Бельгиянинг ҳар бир турнирдаги минимум вазифаси - ярим финал. Мусобақада ғолиб чиқмоқчимиз, аммо ярим финалгача боришимиз шарт.
Бор-йўғи 25 ёшдаман, ҳали ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатганим йўқ. Ҳозирча ўрнимни ёшларга бермоқчи эмасман. Бир икки йилдан сўнг улар жойимни эгаллаши мумкин" - дейди Лукаку.
Лукаку Бельгия терма жамоасида 75та учрашув ўтказиб, 40та гол урди.



