Лукаку: "Ким дунёнинг энг йирик клубига рад жавобини бера олади?"

Aslanov Jasurbek
9 июл 2017, 12:55
"Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Бу дунёдаги энг йирик клуб. Жамоа доимо АПЛ ғолиби бўлишни, дунёнинг энг яхши клубига айланишни истайди. Болалигимдан айнан шундай имкониятни орзу қилганман. МЮ таклиф юборганда, икки маротаба ўйлашга тўғри келмади. Шу сабабли хурсандман ва МЮнинг тарихига киришга умид қиламан.

Ким дунёнинг энг йирик клубига рад жавобини бера олади? Англиядаги энг яхши стадион, энг зўр мухлислар. Бу ажойиб имконият. Доимо ҳар бир турнирда ғалаба учун ўйнайдиган клубга ўтишни истаганман" - дейди Лукаку.

BREAKING: "Манчестер Юнайтед" Лукакунинг трансферини тасдиқлади

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN