

Бугун тунда белгиялик Милан шаҳрига етиб келди ва деярли тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. Яқин орада футболчи "Интер" билан йиллик шартномага имзо чекади.
Англияда трансферлар ойнаси Тошкент вақти билан 21:00да ёпилади. Аввалроқ, "нерадзуррилар" 26 ёшли ҳужумчи учун 65 млн евро тўлаши маълум қилинганди. Ўтган мавсум Ромелу АПЛда 32 та учрашувда 12 та гол урди.



