

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, бельгиялик футболчи Виктор Осимхен ўринбосари сифатида кўрилмоқда.
Қайд этилишича, Антонио Конте Лукакунинг трансферига қизиқмоқда, "Наполи" бош мураббийи тайинланишга яқин турибди. Италиялик мутахассис аввалроқ Ромелу билан "Интер"да бирга ишлаган.
2023/24 йилги мавсум Лукаку “Челси”дан ижара асосида “Рома”га ўтди. Римликлар сафида ҳужумчи А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



