UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Наполи" Жованни Симеонени "Верона"дан харид қилиш мажбурияти билан ижарага олишга яқин  0 18:33"Барса" ярим ҳимоячиси ижара асосида "Валенсия"га кўчиб ўтади  1 18:27"Манчестер Юнайтед" Рабьонинг трансфери бўйича "Ювентус" билан келишувга эришди  2 18:03Бельериннинг агенти бугун футболчининг "Арсенал" билан шартномани бекор қилишини муҳокама қилади  1 17:41"Эвертон" "Лилль" ярим ҳимоячиси Онанани харид қилганини эълон қилди  0 17:20"Фулхэм" Лондон клубидан 18 млн еврога ўйинчи харид қилмоқда  0 17:11Евгений Чумак: "Шипилов эркакча иш қилди. Абрамовнинг талаблари бошқача. Футболчилар кўрсатмани бажара олмаса, мураббийда нима айб?"  9 16:57"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди  29 16:33Костич "Айнтрахт"нинг "Реал"га қарши УЕФА Суперкубоги ўйинига бормайди. Ўйинчи "Ювентус"га ўтишга яқин  1 16:24Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади  44 16:10"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади  1 15:47"Тоттенхэм" ҳимоячи Удогиени харид қилди ва келаси мавсумга қадар "Удинезе"да ижарада қолдирди  0 15:23"Манчестер Юнайтед" "Ювентус"га Рабьо учун 15 миллион евро таклиф қилди  6 15:07"Лейпциг" Шешкони "Зальцбург"дан харид қилди. Форвардга "Реал", МЮ ва "Челси" қизиққанди  1 15:00Лондон клуби ПСЖ футболчисини нишонга олди  0

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Кубок финалида қоғозда "Пахтакор" фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Жамоамизни кўпроқ руҳий тарафдан тайёрлаш лозим эди. Охирги турда ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунтирдик. Жароҳатланганлар кўплигига қарамасдан, мавжуд футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Руҳий тайёргарлигимиз яхшилиги ҳисобига ғалаба қозондик.

- Учрашувга тайёргарлик жараёнида кўпроқ нималарга аҳамият берилган?

- Бу жамоани жуда қийин ҳолатда қабул қилиб олдим, лекин шунга қарамасдан, йигитлар билан астойдил меҳнат қилдик. Асосий эътиборни ўз жамоамиз ўйинига қаратдик ва жипслашган ҳолда ҳаракат қилдик.

- Ўйинни кузатиш давомида бутун-диққат эътиборингиз шу ўйинга қаратилганмиди ёки "Сурхон" – "Машъал" баҳси ҳақида ўйладингизми?

- Тўғрисини айтсам, у ўйинга умуман эътибор бермадим. Диққат-эътиборимизни фақат ўзимизнинг ўйинимизга қаратдик, буни йигитларга ҳам айтгандим.

- Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа

- Кубок финали фаворити қайси жамоа деб ўйлайсиз?

- Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйин бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади. 

- Испания ва Ўзбекистон футболида ўхшаш жиҳатлар борми? 

- Ҳозирча ҳақиқий испан футболи қанақа бўлиши мухлисларга кўрсатганимиз йўқ. Умид қиламанки, кейинчалик испан футболи қандай бўлишини "Металлург" билан намойиш қиламиз. Албатта, ўхшаш жиҳатлар бор. Бироқ ҳозир бизда натижа муҳимлиги учун шунга мос услубдан фойдаландик.

Футбол ўзига ишонган ва жасур инсонлар учун. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург" раҳбариятига, мухлисларига ва жамоа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- "Металлург"ни Испаниядаги қайси жамоага қиёслаш мумкин?

- Ҳозирча "Атлетико Мадрид" (кулади). Чунки асосий урғу натижага қаратилган ва шунга мос услубда ўйнаяпмиз. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика