
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 25 октябрда бўлиши режалаштирилган. Учрашув "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.
"Агар мендан бу ўйинга тайёрлигим ҳақида сўрашса, уларга юз фоиз тайёрман дея оламан. Уругвай терма жамоасидаги икки учрашувдан сўнг ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ростан ҳам "Реал" билан бўладиган баҳсга тайёрман" - дейди Суарес.