Луис Энрике: "ПСЖ "Лорьян"дан жуда кучли эди"

Mirjalol Normatov
13 авг 2023
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг фикрига кўра, жамоаси "Лорьян"ни мағлуб этишга лойиқ эди.

Париж клуби Франция чемпионатининг 1-турида "Лорьян" билан нурсиз дуранг қайд этди.

"Ҳиссиётларим турлича. ПСЖ футболчиларининг ўйинга бўлган муносабати менга маъқул келди. Жамоа ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатди. Гарчи яхши жамоа бўлса-да, "Лорьян" биринчи бўлимда 3 марта марказ чизиғини кесиб ўтди.

Бироқ биз ҳужумда хавфли ўйнай олмадик, гол уриш учун етарлича вазият ярата билмадик. Лекин биз рақибдан кучли эканлигимиз кўриниб турди, фақатгина ғалаба олиб келадиган голни ура олмадик. Биз ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман", - деди Луис Энрике.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport