Лоттар Маттеус: “Месси, Роналду ва Неймарнинг даври ўтди”

Aziz Tukhtamuradov
16 июл 2018, 22:38
Германия терма жамоаси таркибида ЖЧ-1990 ғолиби Лотар Маттеус Россияда якунланган мундиал таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Тезлик - энг муҳими. Стандарт вазиятлар биринчи планга чиққан. Айнан жарима ва бурчак зарбаларидан сўнг кўп голлар киритиляпти. Швеция, Дания, Исландия, Россия каби термалар жамоавий ўйин эвазига яхши натижаларга эришишди. Мен санаб ўтган жамоалар таркибида юлдузлар йўқ. 

Испания ва Германия терма жамоалари битта ўйин давомида 70% тўп билан муомалада бўлишди. Бундай тактика билан ғалаба қозониш тарихда қолиб кетди. Ҳозир тезлик муваффақиятнинг калити. Кейин Роналду, Месси ва Неймарнинг ҳам даври ўтиб бўлди. Гарчи Роналду 4та гол урган бўлса ҳам унинг ўйинлари аввалгидек ёрқин эмас”, - деди Маттеус. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›