Льорис: "Марсел"га қарши ўйинни финалга қиёслаш мумкин"

Sherzod Nurmatov
28 окт 2022, 14:46
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис УEФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тури доирасидаги Франциянинг "Марсель" жамоасига қарши тўқнашув муҳимлигини таъкидлади.

"Ушбу учрашув финалга ўхшайди. Бизда устунлик бор бўлса-да, плей-оффга чиқиш учун дуранг ҳам кифоя қилади. Ушбу тўқнашувда ақл билан ва юракдан ўйнаш керак. "Тоттенхэм" 100 фоиз кучини ишга солиши зарур", – деди тажрибали посбон.

Сўнгги тур олдидан "Тоттенхэм" 8 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, "Марсель" (6) охирги ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get French Football News