Лоран Блан: "Барселона"нинг ўйини биз учун намуна"
Narzulla Saydullayev
22 янв 2014, 13:29
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан жамоани "Барселона"га ўхшаб ўйнашини истайди.
"Барселона"нинг ўйини биз учун намуна. Майдоннинг исталган жойида тўп билан муомала қилиш, ҳужумни ташкил қилиш ва ҳимояланиш идеал даражада. Мен ишимда айнан Каталония клуби ўйинларидан фойдаланишга уринаяпман", - дейди Блан sport.es.