Лопетеги: "Севилья" "Барселона"га қарши жавоб ўйини қанчалик оғир бўлишини тушунади"

Alisher
11 фев 2021, 13:17
"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги Испания Кубоги 1/2 финал доирасидаги "Барселона"га қарши илк ўйин (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Жуда кучли рақибга қарши "Севилья"дан ажойиб ўйин. "Барселона" билан рақобат қилиш учун энг юқори даражада ўйнаш керак. Айнан менинг йигитларим шуни қилишди.

Энди бизнинг олдимизда қийинроқ вазифа турибди - "Камп Ноу"да устунлигимизни сақлаш. Биз бу фавқулотда қийин учрашув бўлишини тушуниб турибмиз", - дейди мутахассис.

"Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 3-мартда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›