

Бу андалусияликлар устози Хулен Лопетеги учун клублардаги фаолияти давомида қўлга киритилган илк соврин сифатида тарихга кирди. Терма жамоалар миқёсида эса Лопетеги Испания ёшлар термаси билан (U19, U21) 3 марта Европа чемпионатида ғолиб чиққан.
Маълумот учун, Лопетеги ҳозирга қадар “Райо Вальекано”, “Кастилья”, “Порту” ва “Реал Мадрид” клубларини бошқарган. Шунингдек, Испания миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.



