Лопетеги: "Атлетико" - рақиб хатоларидан фойдаланиш бўйича мутахассис"

Aslanov Jasurbek
16 авг 2018, 11:02
"Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги "Атлетико"га қарши бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги учун баҳс ҳақида фикр билдирди.

Таллиндаги "Ле Кок Арена"да ўтган ўйин 4:2 ҳисобида "Атлетико"нинг ғалабаси билан якунланди.

"Одатда финалларда кўп хато қилган жамоа мағлуб бўлади. "Атлетико" - рақиб хатоларидан фойдаланиш бўйича мутахассис. Олға ҳаракатланишда давом этамиз.

"Атлетико" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланди. Асосий вақтни 2:2 ҳисобида якунладик. Баҳснинг катта қисмида биз устунлик қилдик. Шундан сўнг рақиб ҳисобни 3:2га етказди. Таваккал қилдик ва одатий ўйин услубимиздан воз кечдик.

Биринчи экстра таймда жамоа яхши ўйнади, аммо учинчи гол бизни рухан синдирди. Ўша пайтда мағлуб бўлдик. Жавоб голини уришга ҳаракат қилдик, аммо рақиб тўртинчи марта дарвозамизни ишғол қилди.

"Реал" футболчилари кўплаб совринларни қўлга киритишган. Ҳа, чемпионатда улар истаганига эриша олишмади, аммо бор эътиборни янги мавсумга қаратамиз. Эртага Испания чемпионати ҳаёли билан уйғонишимиз керак" - дейди Лопетеги.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›