"Локомотив" спорт директори: "Тимур Мамасидиқов янги схемамизга бироз мос келмади"

Iskandarov Abdulaziz
29 фев 2024, 16:04
Тошкентнинг "Локомотив" клуби эртага старт оладиган Суперлига мавсуми олдидан янги футболчи ва мураббийларни таништириш маросимини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбариятидан спорт директори Равшан Муқимов ва менежер Марат Бикмаев иштирок этди. "Локомотив" спорт директори Тимур Мамасидиқовнинг "Олимпик"ка қайтиши ҳақидаги саволга батафсил жавоб берди. 

"Тимур янги схемамизга бироз мос келмади. Қолаверса ўзи ҳам "Олимпик"да ўйнаш истагини билдирди. Лекин футболчи билан клубнинг икки йиллик шартномаси бор. У яна кучга тўлиб қайтади. "Олимпик"ка эса ижарага бердик. Бу футболда бўладиган нарса. ",- дейди Равшан Муқимов.

 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia