

Бироқ, маълум бўлишича, "темирйўлчилар" бу борада "Насаф"га хеч қандай таклиф билан чиқмаганлар. Бу ҳақида "аждарлар" спорт директори Виталий Ни айтиб ўтди:
"Локомотив" клубидан ҳеч ким биз билан Муҳаммадиев борасида расман таклиф билан чиққани йўқ. Балки гап-сўзлар бўлса бордир. Аммо бундан бизнинг хабаримиз йўқ. Биз имкон қадар ўзимизнинг маҳаллий футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз", - дейди у сайтимизга берган интервьюсида.



