"Локомотив" "Пахтакор" футболчиси билан шартнома тузди

Tolibjon Qosimov
15 янв 2018, 12:08
Айни пайтда мамлакатимизда жамоалар янги мавсумга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ўз таркибларини ҳам кучайтириб боришмоқда.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси шу кунгача "Пахтакор"да тўп тепиб келган вингер Шерзод Каримов билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар берди. "Локомотив"нинг Дубайдаги йиғинида жамоага келиб қўшилган 28 ёшли футболчи бугун шартномага қўл қўйди. У эндиликда "Локомотив" сафида 8-рақам остида тўп тепади", - дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

Таъкидлаш жоиз, илгари "Қизилқум", "Пахтакор" жамоалари сафида фаолият олиб борган ушбу футболчи Олий Лигада 178 учрашувда майдонга тушиб, 24та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сайтимиз орқали бу трансфер ҳақида 29 декабрь куни хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›