

Кеча "Пахтакор" сафига "Насаф"дан Баҳром Абдураҳимов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Фаррух Сайфиев каби футболчилар ўтгани ҳақида хабар бергандик. Бугун эса "Локомотив" "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Шерзод Каримовни ўз сафига қўшиб олди.
Бизга маълум бўлишича, "темирйўлчилар" раҳбарияти ушбу футболчи билан шартнома тузишга муваффақ бўлган.



